Буюк Британия Бош вазири Тереза Мей Шимолий Ирландияга Бирлашган Қироллик билан шаффоф чегарани сақлаб қолишга ваъда берди, деб хабар қилди Репорт нашри.
Ўз нутқи давомида Мей минтақадаги бошқа давлатлар билан ҳам чегарада тўсиқлар пайдо бўлишининг олдини олиши ҳақида гапирган. Шу йўл билан Бош вазир Шимолий Ирландияни ҳам Британияни Евроиттифоқ таркибидан чиқишга кўндиришга уринмоқда.
“Британия ҳукумати аниқ бир позицияга риоя қилмоқда. Биз Брекситга келишувсиз бўлса-да, эришамиз, Ирландия учун Евроиттифоқ билан музокаралар олиб борамиз”, - дейди Тереза Мей баёноти чоғида.






