Грецияда чўчқа гриппи эпидемияси тобора авж олмоқда, деб хабар берди Лента ру нашри.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, биргина ўтган ҳафта давомида 20 киши ҳаётдан кўз юмди. Жорий йил бошидан бери эса ушбу касаллик туфайли вафот этганлар сони 39 кишига етган. Шунингдек, мазкур вирус аломатлари билан 200 киши шифохоналарга ётқизилди. Ҳозирда мамлакатда гриппга қарши кураш жадал давом этмоқда. Шифокорларнинг сўзларига қараганда, эпидемияга қарши эмлаш касалликдан сақланишнинг энг ишончли йўлидир.