Интернет тармоғида режиссёр Гай Ричининг “Оловуддин” номли янги фильмининг суратга олиш жараёнидаги суратлари пайдо бўлди, дея хабар бермоқда Film.ru нашри.
Бош ролардан бирини машҳур актёр Уилл Смит ижро этиб, у Жин ролида пайдо бўлади.
Шунингдек, фильмда Наоми Скотт, Мена Массуд ва Нозим Педрад ҳам суртга тушади.
Фильм сюжети ўша машҳур “Оловуддин” эртаги бўйича ҳикоя қилинса-да, бунда режиссёр Гай Ричининг ўзига хос услуби сезилиб туриши турган гап.