64-ёшли хитойлик эркак ўз хотинини 12 йилдан буён қафасда сақлаб келмоқда. Унинг фикрича, бу унга кўрсатган меҳрибончилигидир. Бу одам хотинини одам савдоси билан шуғулланувчилардан сотиб олган.
2000 йили Гуандун провинциясида яшовчи қурувчи Ло Цзиньдун (Luo Jindong) ака-укалар аллақачон уйланганлигини, сингиллари эса турмушга чиқиб кетганлигини ва ўзи ҳам оила қуриши кераклигини тушуниб етади. Бироқ доим ишда бўладиган бу одам учун хотин қидиришга вақт йўқ эди, шунинг учун оддий йўлни танлади. Уни сотиб олиш, деб ёзмоқда Британиянинг Mirror нашри. Ло иқтисод қилган пулларини одам савдоси билан шуғулланувчиларга беради. Бунинг ўрнига эса ёш аёлга эга бўлади ва унга дарҳол уйланади.
Бир йилдан сўнг тузилган никоҳдан сўнг ўғил дунёга келади. Бахтли ота унга ўзи исм қўяди. Эр ўғлининг онасининг исмини билмасди ҳам. Қурувчининг айтишича, сотиб олинган аёлни аввалига “хотин” деб чақиради, кейинчалик эса унга “ўғлимнинг онаси” деб мурожаат қиладиган бўлади.
“Ростдан ҳам мен ишдалигимда онам уни юганда ушлаб турган. У ҳеч қаерга чиқмаган, шунинг учун унга исм қўйишнинг зарурати туғилмаган”, - дейди 64 ёши эркак.
Хитойликнинг сўзларига кўра, ўғли туғилгандан бир йил ўтиб, хотининг руҳий ҳолати ёмонлашиб қолади. Жуда асабийга айланади ва қайнонасига ташланади. Унинг бу ҳаракатларини муҳокама қилган Ло ва онаси, хотинини қафасга қамаб қўйишга қарор қилишади. Шундай қилиб 2002 йили хотин қафасга тушади.
“Яна нима ҳам қила олардим?, - дея ўзини оқлашга уринди қурувчи. – Уни даволатишга пулим бўлмаса, ўша пайтда уйни таъмирлашга маблағ зарур эди. Ўзимни ва оиламни боқиш учун ҳар куни ишлашим керак эди. Мен ўғлимнинг онаси ёнида бўлишини истадим. Ҳақиқатданам уни севаман. Агар шундай бўлмаганида уни қамамаган бўлардим. Ҳар куни ишга кетишдан олдин унга овқат пишириб бераман, ҳафтада бир неча марта душ қабул қилишига рухсат бераман. Унга имкониятимдан келиб чиқиб меҳрибонлик қиляпман, аммо касалхонага тўлаш учун пулим йўқ”.






