Испания Олий суди каталониялик сепаратистлар устидан суд жараёнини бошлади, дея хабар берди РИА Новости нашри.
Гап минтақанинг мустақиллиги учун курашаётган 12 нафар сиёсатчилар ҳақида бормоқда. Улар орасида Каталония Вазирлар маҳкамаси аъзолари ва ҳукуматнинг собиқ вакили Жорди Турулл ҳам бор. Бу рўйхатдаги сиёсатчиларга нисбатан давлат маблағларини ўғирлаш, исён уюштириш каби айбловлар қўйилган. Барча жиддий айбловларга қарамай, Испания ҳукумати Олий суднинг холисона фаолият олиб боришига алоҳида эътибор қаратишини маълум қилди.






