АсосийDunyo

Россияда турар жой биносида йирик ёнғин рўй берди

'Россияда турар жой биносида йирик ёнғин рўй берди 'ning rasmi

Россиянинг Нижневартовск шаҳрида жойлашган турар жой биносида йирик ёнғин рўй берди, дея хабар қилди Лента.ру нашри.

Аланга 5 қаватли уйда келиб чиққан. Воқеа оқибатида 2 нафар инсон ҳаётдан кўз юмгани хабар қилинмоқда. Бино ичида бўлган 39 киши эса эвакуация қилинди. Оловни бартараф этиш учун жалб қилинган ўт ўчириш ходимлари деярли бир соат давомида аланга билан курашишган. Фожианинг рўй бериш сабабларини ўрганиш мақсадида тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар