АсосийShou-biznes

“Дон-3” фильми сценарийсининг 60 фоизи тайёр

Ҳиндистонликлар Дон фильмини Абитабҳ Баччан ижросида тамоша қилганларидан сўнг, ушбу образни бошқа инсон у каби маҳорат билан ўйнай олмаса керак, деган фикрлар матбуот нашрларида чоп этилганди.

Аммо 2006 йили Фарҳан Ахтар режиссёрлигида суратга олинган “Дон-1” фильмида Шохрух Хон Дон образида гавдалангач унинг актёрлик маҳоратига барча тан берди. 2011 йили омма эътиборига намойиш этилган “Дон-2” ҳам кутилган натижани берди ва ишончни оқлай олди. Айни кунларда “Дон-3” фильми устидаги ишлар бошлаб юборилган ва унинг сценарийси 60 флизга тайёр деб эътироф этилмоқда, дея хабар беради bollywood.tj нашри.

Айтиш лозимки, бу сафар ҳам Дон ролида Ҳиндистоннинг энг машхур актёрларидан бири аввалги “Дон”лар муаллифи Шохрух Хон ижро этади. 

    Бошқа янгиликлар