АсосийDunyo

Ҳиндистонда содир этилган терактда 40 нафар одам ҳалок бўлди

'Ҳиндистонда содир этилган терактда 40 нафар одам ҳалок бўлди'ning rasmi

Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида ҳарбий автоколоннага амалга оширилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 40 нафарга етди, деб хабар берди ТАСС нашри.

Жаммудан Шринагарга йўл олган 78 та транспорт воситасидан иборат автоколонна ёнида террорчи-худкуш 350 килограмм портловчи модда ортилган автомобилни портлатган. Маълум қилинишича, автоколоннада 2,5 мингдан кўпроқ ҳарбий бўлган. “Мен бу пасткаш ҳужумни қатъиян қоралайман .Бутун миллат ҳалок бўлганларниннг оилалари билан елкама-елка турибди. Барча жабрланганлар тезроқ тузалиб кетишларини тилайман”деди Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди. Ҳужум учун жавобгарликни “Жайш-а-Муҳаммад” гуруҳи ўз зиммасига олган.

    Бошқа янгиликлар