Ўтган асрнинг 80-йилларида омадли модель бўлган Настасья Урбано бугунги кунда деярли тиланчига айланди, дея хабар қилди Рамблер нашри.
Бир пайтлар Урбанонинг ошиғи олчи эди. Уни турли журналлар муқоваси учун суратга олишар, рекламаларда тинмай суратга тушар эди.
Аммо барчаси омадсиз никоҳдан кейин барбод бўлди.
Миллион долларлаб гонорарлар олган Настасья бугун банк фойеларида тунашга тўғри келиб, депрессиядан азият чекмоқда.
Настасья эри билан турмуш қурганидан сўнг ҳаммаси чаппасига кетади. Турмуш ўртоғи Урбанонинг бор-будини ҳавога совуради. Аммо моделнинг ўзи бунга кўп ҳам эътибор қаратмасди, негаки у жуфтини севар эди. Энди эса ўша севгиси туфайли қарийб тиланчига айланди қолди.
Сўнгги интервьюларидан бирида Настасья “Шахс сифатида ўзимни қайта тиклаб, ҳаётимни йўлга қўймоқчиман”, - дейди.
Дўстларининг айтишича, Настасья тез орада ўз касбига қайтади.






