АсосийDunyo

Россияда 12 ёшли бола ўзини деразадан ташлади

Россия Федерациясининг Санкт-Петербург бўйича тергов қўмитаси 12 ёшли боланинг ўлими юзасидан текширув олиб бормоқда. Тахминларга кўра, бола ўзини деразадан ташлаган, деб хабар бермоқда ТАСС.

Бола ҳуқуқлари бўйича Санкт-Петербург вакили сайтида қайд этилишича, мазкур воқеа 10 ноябрь куни тонгда содир бўлган. Шу куни бола ўқишга кетган, бироқ мактабга келмаган. «Кейинроқ аниқланишича, у ўзи яшайдиган уйнинг 11-қаватига кўтарилган. Бироз вақтни шу ерда ўтказгач, деразадан сакраган», — дейилади хабарда.

Болалар омбудсманининг сўзларига кўра, ўсмир фаровон оилада улғайган. Мактабда ҳам яхши ўқиган. Бироқ 6-синфга келиб, унинг дарсларни ўзлаштириш даражаси кескин пасайиб кетган.

Ҳозирда ҳалок бўлган боланинг ота-онаси билан ижтимоий хизматлар иш олиб бормоқда.

 

    Бошқа янгиликлар