Примадонна Алла Пугачёванинг соғлиғи қоникарлими?

ШОУ-БИЗНЕС 27.02.2019, 17:27
Примадонна Алла Пугачёванинг соғлиғи қоникарлими?

Россия ОАВ томонидан Россия эстрадасининг қироличаси Алла Пугачёванинг саломатлиги яхши эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалди. Тиниб-тинчимас мухлислар севимли хонандасининг сўнгги пайтлардаги ғамгин кўринишидан хавотирга тушган. Маълум қилинишича, хонанда буғимлар ва суякларининг оғриғидан азият чекмоқда.

Шифокорлар мусиқа қироличасига бу ёшида саломатлик учун зарарли бўлган одатлар - чекиш ва алкоголь ичимликлар истеъмолини тўхтатиш кераклигини айтган. Мутахассислар агар хонанда соғлиғига жиддий эътибор бермаса, келгусида уни жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказиш хавф солишини ҳам қайд этишган.

Маълум бир муддат шифокорлар назоратида бўладиган хонанда авваллари ҳеч қачон кимнингдир йўриқномасига амал қилмаган, лекин ўғли ва иккинчи қизи туғилганидан кейин шифокорларнинг маслаҳатларига риоя қилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1