АсосийDunyo

Жамму ва Кашмир ҳудудларида вертолёт ҳалокатга учради

'Жамму ва Кашмир ҳудудларида вертолёт ҳалокатга учради 'ning rasmi

Ҳиндистоннинг Покистон билан чегарадош Жамму ва Кашмир ҳудудларида вертолёт ҳалокатга учради, дея хабар берди Репорт нашри.

Ҳиндистон ҳаво кучларига тегиши Mi-17 вертолёти кутилмаганда ерга қулаган. Натижада 2 нафар учувчи қурбон бўлди. Аввалроқ эса Покистонда Ҳиндистонга тегишли 2 та самолёт ўққа тутилган эди. Бироқ Покистон армияси бу галги воқеага алоқаси йўқлигини маълум қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳар иккала давлат ўртасидаги можароли вазият 14 февраль куни Кашмирда амалга оширилган террорчилик ҳужумидан сўнг бошланган.

    Бошқа янгиликлар