1

"Библиобус"лар қишлоқ аҳолисига хизмат кўрсатади

ЖАМИЯТ 02.03.2019, 04:46
"Библиобус"лар қишлоқ аҳолисига хизмат кўрсатади

Наманган шаҳрида жойлашган Нодирабегим номидаги ахборот-кутубхона маркази 100 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги янги лойиҳа ишлаб чиққани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Агентликнинг маълум қилишича, келгусида лойиҳа доирасида бошқа ишлар ҳам амалга оширилади. Жумладан:

— кутубхона ёнида шинам китоб савдо маркази ташкил этилади;

— вилоятнинг чекка маҳалла ва овуллари аҳолиси, айниқса, ёшлар мутолаа маданиятини юксалтириш мақсадида Агентлик томонидан махсус жиҳозланган “Библиобус” йўлга қўйилади.

“Библиобус”лар ҳам кутубхона, ҳам китоб дўкони сифатида сайёр хизмат кўрсатади. Унинг ёрдамида ўқувчилар кутубхонага эмас, кутубхона ўқувчилар олдига боради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1