Франция пойтахти Парижда ҳар йили ўтказиладиган анъанавий вертикал югуриш марафони бўлиб ўтди, дея хабар берди РИА Новости нашри.
Эйфел минорасида ўтказилган ушбу югуриш мусобақасида профессионал спортчилар билан бирга ҳаваскор югурувчилар ҳам иштирок этишди.
Қатнашчилар 279 метр баландликка вертикал тарзда югуриб чиқишлари лозим. Ушбу пойга тобора оммалашиб бормоқда. Ўтган йилларда марафонга фақат Европадан югурувчилар келган бўлса, бу йил эса Осиё, Америка, ҳатто Африкадан ҳам кўплаб кишилар қатнашиш учун келишган. Бу сафарги мусобақада Польша вакили Питр Лободзинский масофани 7 дақиқа-ю, 53 сонияда босиб ўтиб, ғолибликни қўлга киритди.






