my5
all

“Исузу”га ортилган мевалар манзилига етиб боролмади

ЖИНОЯТ 19.04.2019, 17:26
2958
“Исузу”га ортилган мевалар манзилига етиб боролмади

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлимиходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда сифати кафолатланмаган маҳсулотларни юртимизга ноқонуний олиб кирилишини олдини олишди.

Тезкор тадбирда, “Наманган-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Қ.Р бошқарувидаги “ISUZU” юк автомашинаси тўхтатилиб белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашина юкхонасида хорижда етиштирилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, 55 миллион сўмлик, оғирлиги 2930 килограмм бўлган банан ва мандарин цитрус мевалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси