АсосийDunyo

Кўппаклар учун қариялар уйи

'Кўппаклар учун қариялар уйи 'ning rasmi

Бу бояқиш жониворларга ҳеч ким ёрдам қўлини чўзмади, хусусан, МоМо – кекса, бетоб ва бир кўзли чихуахуага ҳам, дея хабар қилди Уoutube.соm нашри.

МоМо кўп ойлар давомида Лос-Анжелесдаги итлар бошпанасида кун кўриб келди. Монинг шабкўрлиги ва қулоғи оғирлиги учун ҳеч боқиб олмасди. Шундай кунларнинг бирида Жулия исмли меҳрибон аёл Мони кўрди-ю, ўз хонадонига олиб кетди.

Аммо Жулия тез орада шумхабарни эшитди. Маълум бўлишича, итлар учун аталган вақтинчалик бошпанада Мо каби касалманд ва кекса кўппаклар жуда кўп экан.

Шунда бу қалбидарё аёлнинг хаёлида ажойиб ғоя туғилди: у ўз хонадонида қария итлар уйини очишга қарор қилди.

Бу чихуахуаларнинг ёши ҳам маълум эмас. Уларнинг қўлларидан кўп нарса келмаса-да, улар ажойиб ва содиқ дўст.

    Бошқа янгиликлар