АсосийDunyo

Адель турмуш ўртоғи билан ажрашди

'Адель турмуш ўртоғи билан ажрашди 'ning rasmi

Британия қироличасининг севимли ҳонандаси Адель турмуш ўртоғи билан ажрашди, дея хабар бермоқда РИА Новости нашри.

Қўшиқчи Адель турмуш ўртоғи америкалик бизнесмен Саймон Конекки билан ажрашиб кетган бўлса-да, бу жараённи улар ортиқча бош оғриқларсиз ҳал этишди, қолаверса, собиқ эр-хотин болаларини биргаликда тарбиялашмоқчи.

Адель ва Конеки 2012 йили танишиб, кейинроқ турмуш қуришган эди. Ҳозир уларнинг ўғли Анжело олти ёшда.

Бирлашган Қиролликда энг машҳур ҳонанда Адель олти карра “Грэмми” мукофоти соҳибаси бўлиб, “Тайм” журнали талқинига кўра, бир неча йиллар давомида бутун дунёда энг обрўли кишилардан бири ҳисобланган.

2018 йилнинг охирида Адель концерт беришни тўхташини айтган, негаки бу унга ҳеч қандай завқ бермаётган экан.

    Бошқа янгиликлар