1

Гитлернинг номаълум фотосуратлари топилди

ДУНЁ 21.04.2019, 12:48
Гитлернинг номаълум фотосуратлари топилди

АҚШ архив ва ҳужжатлар миллий бошқармаси мутахассиси Ричард Шнайдер Адольф Гитлернинг 1270 дан ортиқ суратларини эълон қилди, дея хабар қилмоқда The Washington Post нашри.

Ушбу суратлар Гитлернинг шахсий фотосуратчиси Генрих Гофман томонидан тарихга муҳрланган.

Шнайдер Гитлернинг тасвири туширилган 41 мингдан ортиқ шиша, фотопластинкаларни қўлдан ўтказган, аммо уларнинг кўпларини тиклай олмаган. Оқибатда Гитлернинг ноёб ва илгари номаълум бўлган суратлари тикланган.

Хусусан, фюрернинг немис овчаркаси билан суратга тушган расми топилган. Фотосурат 1923 йилга тегишли.

Гитлернинг ушбу суратлари тез орада Интернет тармоғига жойлаштирилиши режалаштирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1