1

Афғонистондаги волейбол мусобақасида рўй берган теракт натижасида 50 киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 24.11.2014, 08:49
Афғонистондаги волейбол мусобақасида рўй берган теракт натижасида 50 киши ҳалок бўлди

Афғонистондаги волейбол мусобақасида амалга оширилган террорчилик ҳаракати натижасида ҳалок бўлганлар сони 50 нафарга етди. Бу ҳақда, маҳаллий маъмурият вакилларига асосланиб, Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Террорчи-камикадзе мотоциклда бўлган, у волейбол ўйини марказига кириб бориб, ўзини ўзи портлатиб юборган”, – дейди Пактика вилояти губернатори ўринбосари.

Унинг қайд этишича, тадбирда кўплаб маҳаллий амалдорлар ва полициянинг юқори мартабали вакиллари иштирок этаётган эди.

Покистон билан чегарадош Пактика вилоятида содир бўлган ҳодиса натижасида камида 50 киши ҳалок бўлган, 60га яқин киши турли даражада тан жароҳати олган, қатор жабрланувчиларнинг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1