Буюк Хитой девори сайёҳлар энг кўп келадиган жойлардан бири ҳисобланади. Ҳаттоки, ҳайратланарли даражада деса ҳам бўлади. Коинотнинг янги мўъжизаси ҳақида турли миш-мишлар бор. Улар билан бирма-бир танишиб чиқамиз:
1. Буюк Хитой девори ўзи нима?
“Буюк Хитой девори” тушунчасининг ўзидаёқ турли тушунмовчиликлар пайдо бўлади. Замонавий Хитой учун бу турли Хитой империялари томонидан мамлакатни босқинчилардан ҳимоя қилиш учун қурилган девордир. Муаммо шундаки, империялар жуда кўп ва турли хилда бўлишган. Улар турли вақтларда қурилиш ишларини олиб боришган ва материалларни ҳар хил жойдан олиб келишган. Кимдир Гоби чўлидан олиб келган бўлса, яна бири Пекиндан бир неча километр узоқликдан келтирган. Деворнинг катта қисми тупроқдан бунёд этилган бўлиб, энг муҳим жойлардагина тошдан қалъалар қурилган. Аслини олиб қараганда бу деворнинг у билан деярли бир вақтда қурилган Россия жанубидаги Илон девори ёки Рим империясидаги девордан фарқи йўқ.
2. Битту узун деворми?
Девор ҳақидаги энг кўп тарқалган англашилмовчилик унинг узилмас узунликда эканлигидир. Аслида Хитой девори бир неча бўлаклардан ташкил топган бўлиб, улар мўғул босқинчиларидан ҳимояланиш учун қурилган. Деворнинг баъзи нуқталарида кузатиш миноралари бўлган. Фақатгина пойтахт Пекингина шундай, яъни девор узилмасдан ўралган.
3. Деворни қачон қуришган?
Ҳимоя деворлари ҳақида эрамиздан аввалги 476-221 йиллардаги маълумотларда ҳам келтирилган. Девор нафақат кўчманчилардан ҳимояланиш учун, балки қўшни давлатлардан ҳам ҳимояланиш учун қурилган. Қурилиш ишларининг энг қизғин даври XVI асрнинг иккинчи ярмига тўғри келади.
4. Деворнинг узунлиги қанча?
Деворнинг расмий узунлиги 10 000 мил. Қадимги Хитойда 10 000 туганмас ва чеки йўқ узунлик ҳисобланганлигини ҳам унутмаслик керак. Мин империяси даврида 8 850 км бунёд этилган. Агар ҳаммасини ҳисоблаб чиқадиган бўлсак, 20 километрдан узунроқ чиқади.
5. Деворни қуришда қанча одам ҳалок бўлган?
Айтишларича, Хитой деворини қуриш даврида ҳалок бўлганларнинг ҳаммаси шу ерга дафн этилган экан. Чунки бу ерда ишлаш шароити жуда оғир ва қийин бўлган. Шу сабабли ҳам минглаб, балки ундан ҳам кўпроқ одамлар ҳалок бўлишган. Мин империяси даврида деворни аскарлар ва оддий усталар қуришган.
6. Хитой девори ниманинг тимсоли?
Европаликлар учун девор шунчаки ҳимоя девори ҳисобланади.
7. Девор ростданам яхши ҳимоя бўлганми?
Албатта, йўқ. Бир томондан уни қуриш учун жуда кўп вақт ва куч сарфланган. Деворда кузатув миноралари бўлган. Мин императорлари эса бир неча ижрочиларни ишни ўз вақтида тугатишмаганлиги ва “бюджет”ни ўзлаштира олишмагани учун қатл этишган.