1

Кира Найтли она бўлади

ШОУ-БИЗНЕС 13.12.2014, 12:44
Кира Найтли она бўлади

Голливуд актрисаси Кира Найтли фарзанд кутмоқда, дея хабар бермоқда The New York Post. Қайд этиш жоизки, ушбу янгилик яна бир неча манбаларда ҳам тасдиқланган.  Нашрнинг ёзишича, 7 декабр куни Лондонда Moët  бренди томонидан ташкил этилган зиёфатда киноюлдуз кенг кўйлакда пайдо бўлган ва кечада спирли ичимлик истеъмол қилмаган.

Манба маълумотига кўра, Найтли ҳомиладорликнинг учинчи ойида. Туғилажак боланинг отаси Британиянинг Klaxons гуруҳи со-вокалисти созанда Жеймс Райтон (James Righton). Уларнинг тўйи 2013 йил ноябрда бўлиб ўтган.

Аввалроқ, Найтли она бўлишни истаётганлигини, бироқ ўзининг актриерлик карьерасини ташлаш ниятини йўқлигини ва уй бекаси бўлмоқчи эмаслигини маълум қилганди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1