АсосийShou-biznes

"Яқинларим мени янги исмим билан чақиришади"

'"Яқинларим  мени янги исмим билан чақиришади"'ning rasmi

Нилуфар Усмонова исмини ўзгартирганидан хабарингиз бор. У “Даракчи” газетаси журналисти Алия Сулайманова билан суҳбатда айнан мана шу мавзуга яна тўхталиб ўтди.

— Ўзингиз яхши биласиз, Пайғамбаримизнинг аёлларини исми Оиша. Нилуфар эса шунчаки гулнинг номи. Мен эса ўзимга кўпроқ маъно ва хислатга эга исм қўйишни истадим. Аиша, деб чақиришса менга жуда ёқади. Яна бир маълумотни айтиб ўтмоқчиман, исмимни ўзгартирганимга анча бўлди. У пайт қизларим туғилмаган эди. Агар улар бўлганида албатта, ўзимга эмас, уларнинг бирига Аиша исмини қўйярдим.

— Демак, Нилуфар энди таҳаллус...

— Тўғри, лекин ҳозирча ҳужжатларимни ўзгартирганим йўқ. Бундан ташқари, одамлар ҳам мени Нилуфар, деб чақиришга одатланишган, уларни ҳам қийнаб қўйиш ниятим йўқ. Аммо яқинларим янги исмим билан менга мурожаат этишмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар