Тожикистон ва Ўзбекистон машҳурлари Шабнам Сурайё ва Юлдуз Усмонова Тожикистонда концерт беради. Бу ҳақда Шабнам Сурайё ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилган.
Ҳамкорликдаги концерт Хўжанд шаҳридаги «Равшан» ресторанида 11 август куни соат 19:00 да бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, улар аввалроқ «Таралла Далли» қўшиғини дуэт тарзида ижро этганди.
Маълумот ўрнида:
Қўшиқ мусиқасини Юлдуз Усмонова басталаган. Қўшиқ тожик хонандасининг интернетдаги каналига жойланган. Аммо қўшиққа ҳали клип суратга олинмади.
Шабнам:
— Бу ўзбек эстрадаси примадоннаси Юлдуз Усмонова билан узоқ кутилган дуэтимиздир. Мен учун бу катта шараф. Шундай ажойиб ва ижодкор инсон билан дуэт айтганимдан хурсандман.