1

Таиландда рус сайёҳининг жасади топилди

ДУНЁ 17.12.2014, 15:10
Таиландда рус сайёҳининг жасади топилди

Таиланддаги Паттайи дам олиш марказида жойлашган меҳмонхонадан россиялик сайёҳ Михаил Петроченконинг жасади топилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги Чонбури вилояти полиция бошқармасига асосланиб.

Петроченконинг жасади меҳмонхона ходимлари томонидан топилган. 45 ёшли россиялик сайёҳ бу ерга 30 ноябрь куни дам олиш учун келган ва ушбу ҳафтада Таиланддан кетишни режалаштирган, деб изоҳ берди меҳмонхонадагилар. Полиция марҳумнинг танасида зўравонлик изларини топмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаронинг ўлими алкогольдан заҳарланиш оқибатида юз берган. Чунки меҳмонхона ходимларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беришича, улар сайёҳни ҳордиқ вақтида кўп спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда кўришган.

Сайёҳнинг танаси тиббий кўрикдан ўтказиш учун юборилган. Полиция маълумотига кўра, содир бўлган воқеа ҳақида Россия Федерациясининг Таиланддаги элчихонасига хабар берилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1