1

Японияда кучли қор туфайли икки киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 17.12.2014, 15:24
Японияда кучли қор туфайли икки киши ҳалок бўлди

Японияда узоқ давом этган кучли қор ёғиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Япониянинг Киодо ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Қорнинг кучли таъсири Ҳоккайдо шимолий оролида қайд этилган. У ерда 320дан ордиқ авиарейс бекор қилинган ва 300дан зиёд поэзд ҳаракати тўхтатилган. Қутқарув хизмати зарар кўрган алоқа воситаларини қисман тиклашга муваффақ бўлган, бироқ 2 800та уй ёруғлик манбаисиз қолган.

Бундан ташқари, Ҳоккайдо шарқида сув тошқини хавфи туфайли 142 нафар аҳоли эвакуация қилинди. Яна 1,5 минг кишининг ўз уйини тарк этиши тавсия қилинди. Кучли тўлқинлар Хавфсизлик ходимларининг тўртта қайиғига шикаст етказган, улардан бири қирғоққа чиқиб қолган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1