АсосийMadaniyat

ЮНEСКО Бош директори Амир Темурнинг қайта тикланган боғларидан бирига ташриф буюрди

'ЮНEСКО Бош директори Амир Темурнинг қайта тикланган боғларидан бирига ташриф буюрди'ning rasmi

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусига кўра Самарқандда ўз ишини бошлаган “Моддий ва номоддий маданий меросни сақлаш: долзарб муаммолар ва уларни ҳал этиш стратегиялари” халқаро конференциясига дунёнинг 40 та мамлакатидан ташриф буюрган 300 га яқин таниқли шарқшунослар – академиклар, фан докторлари, профессорлар иштирок этишмоқда.

Таклиф этилганлар орасида ЮНЕСКО бош директори Адри Озуле ҳам бор. Бу Адри Озулехонимнинг Ўзбекистонга биринчи ташрифи.

Халқаро конференция иш бошлашидан олдин ЮНЕСКО бош директори Адри Озуле буюк Амир Темур етти боғидан бири – Боғишамолга ўхшаб қайта қурилган янги боғда меҳмонлар учун ташкилотчилар томонидан халқаро конференция ва маданий мерос ҳафталиги меҳмонларига Ўрта асрлардаги ҳаётни қайта тикланди. Одре Азулехоним ҳам мазкур боғда ташкил этилган саҳна кўринишлар ва намойиш этилган ҳунармандчилик намуналарини кўздан кечирди.
https://movie.darakchi.uz:8443/video/9023
Шунда ҳар бир меҳмон Темурийлар даври воқелигига ўзларининг эски кийимлари ва бош кийимлари, Самарқанд усталарининг маҳорат билан ишланган ҳунармандчилик сатрлари, шарқона бозорнинг ажойиб намуналаридан баҳраманд бўлишди. Театрлаштирилган ва фольклор спектаклларидан иборат чиқишлар янада тарихга қайтишга туртки берди. Шунингдек, "Самарқанд – Буюк Ипак йўлининг юраги" либослар фестивалига ҳам ташриф буюришди.

    Бошқа янгиликлар