1

Халқаро конференция қатнашчиларига давлат раҳбарининг табриги ўқиб эшиттирилди

МАДАНИЯТ 26.08.2019, 11:57
Халқаро конференция қатнашчиларига давлат раҳбарининг табриги ўқиб эшиттирилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусига кўра, Самарқандда дунёнинг 40 та мамлакатидан ташриф буюрган 300 га яқин таниқли шарқшунослар – академиклар, фан докторлари, профессорлар иштирок этаётган “Моддий ва номоддий маданий меросни сақлаш: долзарб муаммолар ва уларни ҳал этиш стратегиялари” мавзусида ўтаётган халқаро конференцияни Маданият вазири ўринбосари Камола Оқилова олиб бормоқда.

Давлатимиз раҳбарининг халқаро конференция қатнашчиларига йўллаган табригини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Орипов ўқиб эшиттирди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан ЮНЕСКО бош директори Адри Озуле Ўзбекистоннинг қадим тарихга эгалиги ва бой маданий меросини эътироф этган ҳолда келгусида бу борадаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

– Ўзбекистон маданий мероси дунё маданий меросининг бир қисмидир. Биз бу борадаги барча ҳамкорликни қўллаб-қувватлаймиз, – деди у.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1