Гонгонглик Тинг Су (Ting Su) унга хиёнат қилган эрини савдо маркази машиналар турар жойида яланғоч ҳолда ташлаб кетди, дея хабар бермоқда Metro.
Аёл эрини кузатиб юрар экан, машинани шу ерда кўриб қолади ва ичкарида эри ҳамда ўз синглисига кўзи тушади.
Тинг Суни сезиб қолишгач, машинадагилар сакраб тушишади. Фурсатдан фойдаланган Тинг машина рулига ўтиради ва у ердан чиқиб кетади. Эри эса кийимсиз қолиб кетади.
Воқеа гувоҳи Ю Мен (You Meng) эркак ва аёлнинг аҳвҳолини жуда кулгули деб тасвирлаган. “Одамлар дарҳол телефонларини қўлга олишди ва суратга ола бошлашди. Мен ҳам шундай қилдим. Йигит мушти машина ойнасини уриб бақирди, бироқ аёл кетиб қолди”, - дейди Мен.
Кейинчалик Тинг Су судга ажрашиш ҳақида ариза берганлиги маълум бўлди.





