Хитойнинг Хэнань провинцияси уй-жойсизлар билан ишлаш ташкилоти ходимлари икки болани дарахтга боғлаб қўйишди. Бунинг сабабларидан бири болаларнинг ақлан зафилигидир, дея хабар бермоқда The South China Morning Post.
Интернетга тушган расмлардан бирида етимхона ортидаги дарахтга боғлаб қўйилган бола акс эттирилган. Яна бир тасвирда эса болакай атрофга сочиб ташланган овқат қолдиқларини емоқда. Яна бир суратда эса бола кулмоқда ва дарахт атрофида айланиб юрибди.
Етимхона ичкарисидан олинган яна бир расмда эса, боланинг озғин оёқлари кўриниб турибди.
Маъмурият бу болани ақлан заифлиги ва оёқ остида ўралашиб юрмаслиги учун боғлаб қўйлиганлигини маълум қилди. Иккинчи бола нима учун боғлаб қўйилганлигига эса ойдинлик киритилмаган.
Ходимлардан бирининг айтишича, бу ер яқинда ташкил этилган бўлиб, ҳали етарли тажрибага эга эмас.
Бу ерда жами 20 киши яшайди. Уларнинг ҳар бирига давлат томонидан бир ойда 800 юан ( тахминан 130 доллар) ажратилади.