АсосийDunyo

Боливияда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида етти киши ҳалок бўлди

Боливияда юк машинаси ва микроавтобус тўқнашиши натижасида етти киши ҳалок бўлди ва шунча одам жароҳатланди. Бу ҳақда Жанубий Америка мамлакатларининг маҳаллий ҳокимият органлари томонидан хабар қилинган.

Ҳодиса Боливия пойтахти Сукредан 35 километр узоқликда содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, юк машинаси ҳайдовчиси қарама-қарши йўналиш бўйича ҳаракат қилган ва микроавтобус билан тўқнашган. Турли даражада тан жароҳати олган йўловчилар шифохонага етказилган ва у ерда уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар