АсосийDunyo

Ироқда тирбандлик оқибатида 31 киши ҳалок бўлди (Видео)

'Ироқда тирбандлик оқибатида 31 киши ҳалок бўлди (Видео)'ning rasmi

Ироқнинг Карбало шаҳрида Ашуро кунини нишонланиши вақтида юз берган тирбандлик оқибатида 31 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Шунингдек, 100 га яқин одам жароҳат олган. Ироқ соғлиқни сақлаш вазирлиги 16 кишининг ҳалок бўлганини тасдиқлаган. Маълумотларга кўра, Ашуро куни нишонланиши вақтида пиёдалар ўтиш жойи унда бир вақтда кўп одам тўплангани сабабли қулаб тушган.

Айни кунларда мусулмон олами, жумладан ироқлик шиалар Ашуро кунини нишонлашмоқда. Шиаларда ушбу кунда Карбало яқинида 680 йилда юз берган жанг хотирланади. Ўша жангда Муҳаммад пайғамбаримизнинг (с.а.в.) набиралари имом Ҳусайн, унинг укаси Аббос ва уларнинг 70 нафарга яқин сафдоши ўлдирилган.

Бошқа янгиликлар