Му-и-Ран шаҳридаги Норвегия Миллий кутубхонасидан таниқли мултпликаторнинг 1927 йилда яратган “Бўш пайпоқлар” мультфильми топилди.
Мультфильм тасмаси галдаги инвентаризация вақтида топилган. У қора-оқ рангли қисқа метражли бўлиб, Уолт Диснейнинг Рождествога бағишланган биринчи фильми ҳисобланади. Унинг қахрамони Освальд исмли қуён Микки-Мауснинг прототипидир.
Мазкур мульфильмнинг 25 сониядан иборат ягона парчаси Нью-Йоркдаги замонавий санъат музейида сақланади. Норвегияда топилган нусхаси эса 5 ярим дақиқа давом этади (30 чи сониядан 60 сониягага қадар бўлган қисми ўчиб кетган). Агар тасмага 87 йил бўлгани ҳисобга олинса, ёмон натижа эмаслигини қайд этиш мумкин.
Ҳозирда тасманинг рақамлаштирилган нусхаси Disney компаниясига юборилди, асл нусхаси эса кутубхонада қолди.
Манба: “Вокруг света” нашри





