"Даракчи" газетаси ҳамда darakchi.uz сайти ижодкорлари сизлар учун ўзбек эстрадаси юлдузлари, актер ва актрисалардан байрам табрикларини тақдим этишда давом этади.
Илҳом Фармонов:
- “Даракчи” газетасининг барча мухлисларини кириб келаётган янги йил билан чин юракдан муборакбод этамиз. Албатта, “Даракчи” ўтиб бораётган йилда ўқувчиларини кутилмаган янгиликлар билан хушнуд қилишди. Кириб келаётган йилда ҳам ижодкорларнинг қалами ўткир бўлишини тилаб қоламиз. Барчамизга маълумки, газетанинг ҳар бир сонини ўқувчилар интиқиб кутишади, шу қаторда биз ҳам газетани оилавий ўқиймиз.

Жаҳонгир Позилжонов:
- Янги йилда “Даракчи” мухлислари ўзларининг олдига қўйган барча янги ғоя ва истакларига эришишсин. Ҳеч қачон омад ва бахт уларни тарк этмасин.

Лутфулла Саъдуллаев:
- “Даракчи” газетаси мухлислари кўплигидан биринчи ўринда туради, десам хато қилмаган бўламан. Чунки газета саҳифаларида ҳам ёшларга, ҳам ўрта ёшлиларга ҳамда қарияларга мос мақолалар, ҳикоялар, турли материаллар эълон қилинади. Менинг энг яхши кўрган газетам. Ҳар бир сонида камида бешта сотиб оламиз. Муваффақиятлар тилайман. Ёмон кўзлардан ўзи асрасин. Журналистларнинг ижодий салоҳияти янада юксалсин.

Шохруҳхон:
- Янги йилда ҳаммага бахт ва омад тилайман. Ҳамма ўз орзуларига эришсин.

Муниса Ризаева:
- Ҳаммага соғлик-саломатлик тилайман. Соғлик бўлса, ўйлайманки, ҳаммасига эришса бўлади.

Алишер Рўзметов:
- “Даракчи” газетаси ижодкорларини янги йил билан табриклайман. Ижодий парвозлар ёр бўлсин!

Шаҳзода:
- Газета мухлисларини кириб келаётган янги йил билан чин дилдан қутлайман. Энг эзгу тилаклар улар ёр бўлсин. Ҳар доим соғ ва саломат бўлишсин.






