АсосийDunyo

Лондондаги Christie's аукцион уйидан 1,5 млн. долларлик буюмлар ўғирланди

Лондондаги Christie's аукцион уйидан қарийб бир миллион фунт стерлинг ёки тахминан 1,5 миллион АҚШ долларилик буюмлар ўғирлаб кетилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Талончилик 7 декабрь куни кечқурун содир бўлган, бироқ бу икки ҳафта ўтгандан сўнг маълум бўлган. Видеокузатув камералари жиноятчиларни қайд этиб қолган бўлса-да, полиция ҳали уларни топмаган.

Christie’s - дунёдаги энг қадимий аукцион уйи. 1766 йилда у картиналар, мебел, заргарлик буюмлари ва кам учрайдиган винолар сотишни бошлаган. Биринчи савдо Лондонда 5 декабрь куни бўлиб ўтган. Савдоларни Жеймс Кристи олиб борган.

    Бошқа янгиликлар