Мазкур алла ижрочилари фестивали Ўзбек Миллий академик драма театрида Республика Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ўтказилди.
Унда таниқли санъаткорлар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари ва яна бир қатор санъатимиз вакиллари қўшиқлари билан иштирок этди.
Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Қаршибоева сўзларига кўра, фестивалнинг асосий мақсади қадриятларимизни асраб-авайлаш, халқ оғзаки ижодиёти бўлган алла жанри орқали ёш-авлоднинг миллий қадриятларга бўлган дунёқарашини ўстириш ва маънавий тарбиясини бойитишдир.
манба: uz24.uz