Шерзод РАЖАБОВ, Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди раиси:
– Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судида 25 сентябрь куни марҳум Жасур Иброҳимовнинг яқин қариндошлари аризаси бўйича бошланган суд жараёнининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.
Даъвогарлар – марҳум Жасурбек Иброҳимовнинг отаси Муҳаммаджон Турсунов ва онаси Нилуфар Алиеванинг жавобгарлар Исломбек Тўлаганов ва унинг ота-онаси устидан ёзган аризаси кўрилди, тарафларнинг фикри эшитилди.
Даъвогарлар кўрган моддий ва маънавий зарарини жавобгарлардан ундириб беришни сўрамоқда. Даъвогар тараф жавобгарлардан етказилган моддий зарарни қоплаш учун 151 732 760 сўм ва фарзандининг ўлими туфайли кўрилган маънавий зарарни қоплаш учун 500 000 000 сўм талаб қилмоқда. Суднинг навбатдаги мажлиси 14 октябрга белгиланди.
ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ:
17 яшар Жасурбек Иброҳимов 2017 йилнинг 3 майида Ташкентдаги П.Ф. Боровский номидаги Тиббиёт коллежи ёнида калтакланган, шундан сўнг у 5 марта жарроҳлик амалиётдан ўтган, аммо 1 июнь куни вафот этган эди.