АсосийJamiyat

​Фарғона-Корея халқаро университети очилди

'​Фарғона-Корея халқаро университети очилди'ning rasmi

Олий таълим ривожига қаратилаётган юксак эътибор ва рағбат туфайли кейинги йилларда юртимизда Ақш, Италия, Буюк Биритания, Латвия, Хиндистон, Россия, Сингапур сингари дунёнинг энг ривожланган давлатларнинг олий ўқув юртлари филиаллари ташкил этилмоқда. Фарғона вилоятида ҳам сўнги йилларда олий таълим муассасалари сони ортиб бораётгани ёшларнинг эзгу орзуларига қанот бўлмоқда. Вилоятнинг ўзида ҳозирда олий таълим муассасалар сони 10 тага етгани бунинг исботидир. Ана шу эзгу чора-тадбирларнинг давоми сифатида Фарғона шаҳрида Корея Халқаро университети (Сежонг” ўз ишфаолиятини бошлади. Куни кеча Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройида ушбу олийгоҳнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги, тегишли ташкилот ва идоралар вакиллари, ота-оналар ваолийгоҳнинг биринчи талабалари иштирок этишди. Тантанали маросим аввалида Ўзбекистон ва Жанубий Корея Давлат мадҳиялари янгради. Тадбирда Корея Халқаро университети ректори Парк Жун Хо сўзга чиқиб ёшларни янги ўқув йили ва ўқишларига улкан муваффақиятлар тилади ҳамда университет очилишига ёрдам берган ҳамкорларга чуқур миннатдорчилик билдирди.

Анжуманда мазкур олийгоҳ Ўзбекистонда илк мультимедия муҳитига эга университет эканлиги ва турли соҳалар истиқболи учун етук кадрлар етказиб беришда хизмат қилиши қайд этилди. Айтиш керакки мазкур олийгоҳга жорий йилда 720 нафар талаба қабул қилинди. Талабалар эндиликда мактабгача таълим, архитектура муҳандислиги, туризим менежменти, компютер ҳисоб-китоби, корейс тили, интернет ва ахборот комуникация, автомобилсозлик йўналишлари бўйича таълим оладилар. Тантанали маросимнинг бадий қисмида ўзбек ва Корес анъаналари акс этган куй-қўшиқлар ижро этилди.

Фотима ЎКТАМОВА.

    Бошқа янгиликлар