АсосийJamiyat

Аёллар ижтимоий ҳимояси форуми

'Аёллар ижтимоий ҳимояси форуми'ning rasmi

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳридаги “Эркин Воҳидов номли ижодкорлар”боғида “Аёллар ижтимоий ҳимояси-ижтимоий фаоллик пойдевори” мавзусида форум ташкил этилди. Анжуманда Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят ҳамда Марғилон шаҳар кенгаши масъуллари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси, депутат аёллар, партиянинг фаол хотин-қизлари, соғлиқни сақлаш бўлими, “Соғлом авлод учун” Халқаро хайрия фонди, “Маҳалла” жамоат фондининг жойлардаги масъул ходимлари, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, иш билан таъминланмаган, кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, улар ўртасида оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича амалий ишларни бажариш, уларнинг банклардан имтиёзли кредит олишлари учун кўмаклашиш, нотинч ва эҳтиёжманд оилалардаги касаллиги, шу жумладан репродуктив саломатлиги билан боғлиқ касаллиги бор бўлган шахсларни аниқлаш ва уларга манзиллий тиббий ёрдам кўрсатиш, уларнинг даволанишлари, тиббий кўрикдан ўтишлари учун тавсия ва йўлланмалар бериш ва аёлларнинг бошқа муаммоларини аниқлаб, бартараф этиш бўйича долзарбфикр мулоҳазалар билдирилди. Вазифаларни амалга ошириш бўйича ишлар бажарилиши таъкидлаб ўтилди.

Анжуман давомида аҳолини иш билан банд бўлмаган қатламлари учун меҳнат ярмаркаси, ва тиббий кўрик ташкил этилди.Ўтказилган меҳнат ярмаркасида 36 та корхона ва ташкилотлар 365 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Ярмарка давомида 45 та фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

Фотима ЎКТАМОВА.

    Бошқа янгиликлар