Афғонистонда ниҳоясига етган президентлик сайлови бўйича тўпланган овозларни санаш ишлари давом этяпти. Хусусан, айни пайтда 2 минг 597 сайлов участкасида 1 миллион 151 минг 998 овоз тўплангани маълум бўлди.
Аммо овозларни санаш ишлари тўлиқ якунига етмаган ва юқоридаги рақамлар Афғонистон мустақил сайлов комиссияси томонидан тасдиқланмаган.
Мустақил сайлов комиссияси вакилларининг қайд этишича, 4 минг 905 та сайлов марказларида сўровларни амалга ошириш қийинчилик билан кечган. 2 минг 308 сайлов участкасида эса овозларни аниқлаш якунига етмаган.