АсосийShou-biznes

Мирзабек Холмедов вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди...

'Мирзабек Холмедов вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди...'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзабек Холмедов 29-сентябрь куни соат 16.30 да юрак ҳуружидан вафот этди”, деган хабарлар яшин тезлигида тарқамоқда.

Ушбу маълумотга аниқлик киритиш мақсадида севимли қизиқчимизнинг ўғли билан боғландик.

Улуғбек ХОЛМЕДОВ: — Тарқалаётган бу хабарлар ёлғон! Отам соппа-соғ, умрлари узоқ бўлсин! Бундай миш-мишлар киши дилини хира қилади...

Баъзи бир мессенжер эгалари ўз фойдаланувчилари сонини кўпайтириш учун мана шундай “йўл”ни танлагани ачнарли, албатта. Бундайларга инсоф, севимли санъаткоримизга эса сиҳат-саломатлик ва узоқ умр тилаб қоламиз.

    Бошқа янгиликлар