АсосийDunyo

Актер Клинт Иствуд турмуш ўртоғи билан ажрашди

Голливуднинг машҳур актери ва режиссери Клинт Иствуд турмуш ўртоғи Дина Руиз билан ажрашганлигини расмийлаштирди.

Иствуднинг хотини Дина Руиз ўтган йили октябр ойининг охирида ажрашиш учун ариза берганди. Аризага кўра, Руиз алимент тўланишини, шунингдек ажрашишдан кейин 18 ёшли қизи Морган у билан қолишини талаб қилмоқда. Ассошиэйтед Пресс агентлигининг маълум қилишича, Калифорния штати округ судьяси Монтерей Каунти жуфтликларнинг ажралишганлигини тасдиқлаган. Аммо Иствуд ва Руиз ўртасидаги мол-мулк қандай тақсимланишига аниқлик киритилмаган.

    Бошқа янгиликлар