АсосийJamiyat

Сенатнинг Регламент ва одоб комиссияси қандай ваколатларга эга?

'Сенатнинг Регламент ва одоб комиссияси қандай ваколатларга эга?'ning rasmi

Олий Мажлис Сенатининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик. Айни дамда йиғилиш бўлиб давом этмоқда

Сенатнинг Регламент ва одоб комиссияси ўз ваколатлари доирасида:

- Сенат Раисининг топшириғи, сенаторларнинг ва фуқароларнинг мурожаатлари асосида ёхуд ўзининг ташаббуси билан ўз мажлисларида сенаторлар томонидан Сенат Регламенти нормалари ва Сенат аъзоларининг одоб қоидалари, шунингдек умумэътироф этилган ахлоқ нормалари бузилган ҳолатларни кўриб чиқади ҳамда баҳолайди;

- сенатор мақомини тартибга солувчи нормалар бузилганлиги тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқади;

- сенаторлар орасида қоидабузарликларнинг олдини олиш бўйича комплекс чоралар кўради;

- сенаторлар Сенат Регламенти нормаларига ва Сенат аъзоларининг одоб қоидаларига риоя этаётганлиги устидан мониторинг олиб боради;

- Сенат аъзоларининг одоб қоидаларини бузган Сенат аъзосига нисбатан таъсир чораларини қўллаш, шунингдек Сенат Регламенти қоидалари бузилган ҳолатларни бартараф этиш тўғрисида Сенат Кенгашига таклифлар киритади;

- сенаторнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ва уни чақириб олиш тўғрисидаги материалларни Сенатда кўриб чиқиш учун тайёрлайди;

- Сенат аъзоларини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги материалларни Сенатда кўриб чиқиши учун тайёрлайди;

- Комиссия, унинг мажлисларига кўриб чиқиш учун киритилган масалаларни ҳал қилиш учун экспертлар ва мутахассисларни таклиф қилади;

- сенатор томонидан Сенат аъзоларининг одоб қоидалари бузилган тақдирда, унга тегишли бўлган зарур маълумотларни сўраб олади;

- Комиссия фаолияти масалаларига доир Сенат қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқади;

- Комиссия ваколатига кирадиган бошқа вазифаларни амалга оширади.

    Бошқа янгиликлар