АсосийJamiyat

Фарғона вилояти ҳокими: "Айбимни тан оламан. Минг бор узр!"

'Фарғона вилояти ҳокими: "Айбимни тан оламан. Минг бор узр!"'ning rasmi

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев вилоятдаги иш жойларида намоз ўқишга шароит яратиладиган ҳолатлар аниқланса, ўша корхона раҳбарига жиноят иши очилишини маълум қилиб ва унинг олдида ким бўлишидан қатъи назар, рўмол ўраб олган аёлга кўзи тушса, унинг рўмолини ўша туман ҳокими оғзига тиқиб қўйиш билан таҳдид қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун Олий Мажлис Сенатининг навбатдан ташқари бўлиб ўтган йиғилишида ҳоким мазкур ҳолатга ўзи изоҳ берди.

Шуҳрат Ғаниев, Фарғона вилояти ҳокими:

— Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалар асосли. Очиғини айтаман, ҳар қандай жазога лойиқман. Менинг авлодим, ота-онам миллий либослар кияди. Ўзим ҳам уйимда миллий либос кияман. Ўша куни қуюшқондан чиқиб кетдим. Бунинг учун давлатимиз раҳбаридан, Сенатдан кечирим сўрайман. Менга имконият берилса, хатоларимдан хулоса қиламан. Мен айбдорман. Минг бор узр! Мен ҳар қандай жазога лойиқман.

Йиғилишда Сенатнинг Регламент ва одоб комиссияси Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга қатъий огоҳлантириш ва 3 ой синов муддати берди


    Бошқа янгиликлар