АсосийJamiyat

ТИВ: Турк депутатининг уйида ўлган Нодира Қодирова билан боғлиқ вазият назоратга олинган

'ТИВ: Турк депутатининг уйида ўлган Нодира Қодирова билан боғлиқ вазият назоратга олинган'ning rasmi

Ўзбекистон ТИВ Анқарада ўз жонига қасд қилган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий маълумот берди.

ТИВ хабарида қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси 2019 йилнинг 23 сентябрь куни Анқара шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Нодира Қурбонованинг фожиали ўлими билан боғлиқ вазият ўз назоратида эканлигини маълум қилган.

Анқара шаҳри прокуратураси берган маълумотга кўра айни пайтда тергов тадбирлари олиб борилмоқда, жумладан, гувоҳлар сўроқ қилинмоқда, телефон сўзлашувлар ва электрон ёзишламалар мазмуни ўрганилмоқда. Тергов органлари суд-тиббий экспертиза хулосасини кутмоқда.

Шунингдек, элчихона ходимлари Туркияда яшайдиган ўзбек диаспораси вакилларининг мазкур масала бўйича саволларига жавоб бермоқда.

ОАВда тарқалган маълумотларга кўра, 23 яшар Нодира Қодирова Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси депутати Ширин Унал туфайли ўз жонига қасд қилган. Нодира депутатнинг уйида унинг касалманд рафиқасини парваришлаш билан банд бўлган.

Консуллик ҳуқуқий департаменти марҳуманинг яқинлари ва оиласига ҳамдардлик билдиради ҳамда Туркия, Болгария, Ироқ, Руминия ва ЖАР ҳудудида бўлиб турган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Анқара шаҳридаги элчихонасига (тел.: +90 312-441-17-46, +90 312-441-38-71/72) ёки Истанбул шаҳридаги бош консулхонасига (тел.: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.






    Бошқа янгиликлар