1

Кадастр қилиш учун ордер шартми?

САВОЛ-ЖАВОБ 02.10.2019, 13:03
Кадастр қилиш учун ордер шартми?

— 1996 йил туғилганман, болаликдан I гуруҳ ногирониман. Онам Матбуот жамиятида сотувчи бўлиб ишлагани учун 1991 йил 3 хонали уй (кўп қаватли) берилган. 2019 йил онам вафот этди. Онамнинг васияти бўйича отам менга уйни мерос қилиб бермоқчи эди. Бироқ ордерини тополмаяпмиз. Уй кадастр ҳам қилинмаган. Кадастрдагилар “ордер бўлмаса, кадастр қилиб беролмаймиз”, деди. Уйни қандай қилиб расмийлаштирсак бўлади?

Турсуной Раҳимбердиева, Андижон вилояти Хўжаобод тумани

Дилором РИЗАЕВА, Давергеодезкадастр қўмитаси Давлат кадастрлари ягона тизими бўлими бошлиғи:

— Уйнинг кадастр ҳужжатини расмийлаштириш учун уй-жойга ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлар бўлиш керак. Яъни, уйни хусусий мулк сифатида онангиз номига берилган туман ҳокимининг қарори ёки давлат мулки сифатида ордер берилган бўлса, ордер нусхасини архивдан сўров хати орқали оласиз. Хусусий мулк сифатида расмийлаштириб бериш учун туман ҳокимига ариза билан мурожаат қиласиз. Кадастр идоралари фақатгина уй-жойга ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлар бўлгандагина кадастр ҳужжатини расмийлаштириши мумкин.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1