Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Бобурбек Эгамберганов чет тилларига қизиқади. У Казань шаҳрида ўтказиладиган рус тили бўйича халқаро олимпиаданинг бир неча маротаба совриндори бўлган.
Бобурбек Араб тилини ҳам билади. Унинг фикрига кўра, араб тили Ислом динини англашнинг асосий манбасидир. У Қуръони Каримни ўқиш ва тиловат қилиш, рўза тутиш ва ибодат қилиш ҳар бир мусулмон учун зарур эканлигини таъкидлайди.
Тилларни билиш унга дунёнинг хилма-хиллигини кашф этишда ёрдам беради. «Миротворец» Жаҳон хайрия алянси Бобурбекни Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатди, дея хабар беради "Азон" нашри.






