Қарзни гувоҳлар кўрсатмаси билан ундириш мумкинми?

САВОЛ-ЖАВОБ 03.10.2019, 14:46
Қарзни гувоҳлар кўрсатмаси билан ундириш мумкинми?

— 2017 йил дўстим бошига қайғу тушиб, 2 ойда қайтариш шарти билан бир неча минг доллар миқдорда қарз олган эди. Қарзни гувоҳлар иштирокида берганман. Ҳозир “пулни қайтар”, десам беришдан бош тортмоқда. Гувоҳларнинг кўрсатмаси билан қарзни ундириш бўйича судга мурожаат қилсам бўладими?

Ш. Сатторов, Ургут тумани

Бекзод ХУДАЙБЕРГАНОВ, Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг судьяси:

— Қарзни ундириш ҳақида фуқаролик судига даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқингиз бор. Амалдаги Фуқаролик кодексига кўра, қарз шартномасининг ёзма шартига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Бироқ низо чиққан тақдирда гувоҳларнинг кўрсатмаси инобатга олинмайди. Бундай ҳолда тарафлар ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқлашга ҳақли.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1