1

Сотувчисиз олди-сотди шартномасини қандай расмийлаштириш мумкин?

САВОЛ-ЖАВОБ 03.10.2019, 14:53
Сотувчисиз олди-сотди шартномасини қандай расмийлаштириш мумкин?

— Қўшнимнинг уй­жойини сотиб олгандим. Бироқ қўшним нотариал тартибда олди­сотди шарт­ номасини кейинроқ расмийлаштириб беришини айтиб, пулни тўлиқ олгани ҳақида тилхат ёзиб берган. Аммо ҳозир қўшним чет элдан қайтиб келмаяпти. Нотариусга борсам, сотувчини олиб келишимни айтяпти. Энди нима қилишим керак?

Т. Усаров, Тайлоқ тумани

Бекзод ХУДАЙБЕРГАНОВ, Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг судьяси:

— Амалдаги Фуқаролик кодекси талабларига кўра, агар тарафлардан бири нотариал тасдиқлаш талаб қилинадиган битимни тўла ёки қисман бажарган бўлса, иккинчи тараф эса битимни нотариал расмийлаштиришдан бош тортса, суд битимни бажарган тарафнинг талаби бўйича уни ҳақиқий, деб ҳисоблашга ҳақли. Шу сабабли сиз фуқаролик судига даъво аризаси билан мурожаат қилишингиз керак.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1