АсосийJamiyat

​Ҳар икки йилда Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтади

'​Ҳар икки йилда Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти "Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиб боришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" Фармон имзолади.

Фармонга кўра, ҳар икки йилда бир марта сентябрь ойида Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандчилик фестивали ҳамда фестиваль доирасида “Ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги илмий-амалий конференция ўтказилади.

Шунингдек, фармонда “Қўқон – Жаҳон ҳунармандчилик шаҳри” брендини кенг тарғиб этиш ва мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш ҳам кўзда тутилган.

Бундан ташқари, “Мен Қўқонга бораман” шиори остида икки босқичдан иборат қуйидаги кўргазма ва кўрик-танловлар ташкил этилади:

биринчи босқич – туман (шаҳар)лар бўйича фестиваль ва илмий-амалий конференция ўтказиладиган йилнинг апрель ойида;

иккинчи босқич – Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича фестиваль ва илмий-амалий конференция ўтказиладиган йилнинг июнь ойида.

“Ўзбеккино” миллий агентлиги фестивални тарғиб қиладиган қисқа ва тўлиқ метражли ҳужжатли фильмлар ишлаб чиқиши белгиланган.

    Бошқа янгиликлар