АсосийJamiyat

​“Ўзбек аёллари” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

'​“Ўзбек аёллари” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди'ning rasmi

Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган “Tashkent Book Fest – 2019“ биринчи халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси доирасида “Ўзбекистон аёллари” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ушбу энциклопедик асар Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти билан ҳамкорликда нашр қилинган.

“Ўзбекистон аёллари” китоби “Тарихга муҳрланган аёллар”, “Аёллар давлат бошқарувида”, “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони соҳибалари”, “Ўзбекистоннинг академик аёллари”, “Ўзбекистоннинг олима аёллари”, “Турли соҳаларда фаолият юритаётган аёллар”, “Маданият ва санъат соҳибалари” ва “Ўзбекистон спортчи аёллари” сингари бўлимлардан ташкил топган. Китобга 100 дан ортиқ она Ватанимиз тараққиёти йўлида меҳнат қилаётган етакчи раҳбар устозларимиз, олима, шоира, ўқитувчи, шифокор, спортчи аёлларимиз ҳақидаги маълумотлар киритилган.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова очиб берди.

Тақдимот маросими якунида йиғилганларга “Ўзбекистон аёллари” китоби совға қилинди.

    Бошқа янгиликлар